Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Россия етакчиси давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

Илгарироқ бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишни жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасида ва ташкил этилган қўшма саноат парклари доирасида кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Гуманитар соҳада, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим йўналишларида самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР