Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 19/05/2019 Ўзбекистон ва Россия парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
O'zbekiston va Rossiya parlamentlararo hamkorlikni mustahkamlamoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 19-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва халқаро муносабатлар институти (МГИМО) битирувчиларининг V Халқаро форумида иштирок этаётган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Иляс Умаханов билан учрашди.

Суҳбатда икки томон кун тартибининг, хусусан унинг таркибий қисми бўлган икки давлат ҳокимиятининг қонунчилик органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Россия парламентлари палаталари даражасидаги бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.

Кўп томонлама ва ўзаро фойдали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш икки мамлакат халқлари манфаатларига мос келиши таъкидланди.

Иляс Умаханов МГИМО битирувчиси сифатида Ўзбекистон раҳбариятига V Форумни ташкил этгани ва меҳмондўстлик учун самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

 

 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг