Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/10/2017 Ўзбекистон ва Россия аграр университетлари академик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар
Ўзбекистон ва Россия аграр университетлари академик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти ҳамда К.А.Тимирязев номидаги Россия давлат аграр университети илмий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолашди.

Мазкур ҳужжат халқаро фаолият бўйича проректор Евгений Кошкиннинг Тошкент қишлоқ хўжалигини суғориш ва механизациялаш институти делегацияси билан учрашувдан сўнг имзоланди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори доирасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг