Валюта курслари 02/04/2025
$1 – 12925.20
UZS – -0.09%
€1 – 13982.48
UZS – 0.32%
₽1 – 152.58
UZS – -1.27%
Қидириш
Ўзбекистон 30/03/2025 Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг рақамли технологиялар вазирлари IТ соҳасини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг рақамли технологиялар вазирлари IТ соҳасини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Жорий йилнинг 28–30 март кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида «AlmatyFair.ai» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. 

Кўргазма сунъий интеллект (АI) соҳасидаги инновацияларни намойиш этиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва IТ-компаниялар, стартаплар ҳамда экспертлар ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.

29 март куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди.

Давлат раҳбарлари мазкур соҳалардаги илғор ечимлар ва инновацион ишланмалар билан танишди.

Ушбу ташриф доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев билан учрашди.

Вазирлар ўртасидаги музокаралар давомида IТ-соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли трансформация соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, IT Park Uzbekistan ва AstanaHub ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, Марказий Осиёда сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш, жумладан, IТ ва АI йўналишида кадрлар тайёрлаш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва инновацион экотизимни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, давлат секторида рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни жорий этишда тажриба алмашиш таклифлари берилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг