Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси ва "Қозоғистон темир йўллари" давлат акциядорлик компаниясининг делегациялари халқаро йўловчи ташишни ташкиллаштириш борасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар қаторида "Йўловчи ташиш" ва “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖлари 2017 йилги ҳамкорликдаги иш натижалари билан танишдилар. Томонлар конструктив тарзда иш самарадорлигини ошириш йўллари ва икки мамлакат ўртасида йўловчи ташишнинг ривожланиш истиқболлари хусусида суҳбатлашди.
Темир йўл маъмурияти вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бошқа бир қатор масалаларини ҳам муҳокама этдилар. Йиғилиш якунида йиғилиш баённомаси имзоланди.