Валюта курслари 02/04/2025
$1 – 12925.20
UZS – -0.09%
€1 – 13982.48
UZS – 0.32%
₽1 – 152.58
UZS – -1.27%
Қидириш
Ўзбекистон 29/03/2025 Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев биргаликда "AlmatyFair.ai" рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрдилар.

Давлат раҳбарларига мазкур соҳалардаги илғор ечимлар ва инновацион ишланмалар ҳақида ахборот берилди.

Қозоғистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилаётган "Alem.ai" сунъий интеллект марказининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Alem.ai - сунъий интеллект соҳасида мутахассисларни ўқитиш, стартапларни ишга тушириш ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун платформа.

Етакчилар Марказий Осиёдаги энг йирик технопарклар бирлашмаси - "Central Asian Innovation Hubs" ("Astana Hub" ва "IT Park Uzbekistan") фаолияти билан ҳам танишдилар.

Президентлар рақамлаштириш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма IT маҳсулотларини яратиш, сунъий интеллект ва илғор ахборот технологиялари соҳасидаги миллий стратегияларни ўзаро боғлаш муҳимлигини таъкидладилар.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг