Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 07/08/2024 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг тўртта муҳим йўналиши
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг тўртта муҳим йўналиши

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди.

2024-йилнинг 2-август куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институтида Ўзбекистон-Қозоғистон

Экспертлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида МҲТИ директори У.Обидхўжаев икки мамлакат ўртасида қуйидаги тўртта йўналишда ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар билдирилди:

1. Минтақада сувни тежовчи технологияларни жорий этиш: Қишлоқ хўжалигига сувни тежовчи технологияларни фаол жорий этиш ҳамда Марказий Осиёда қурғоқчиликка чидамли экинлар ва навларни яратиш ва тарқатиш учун инновацион агропаркни ташкил этиш таклиф этилди.

2. Қайта тикланадиган энергия бозорини тартибга солиш бўйича ягона меъёрий-ҳуқуқий платформани шакллантириш: Минтақада самарали “соф” энергия алмашинувини таъминлаш ва энергия таъминотини оптималлаштириш учун ривожланаётган қайта тикланувчи энергия бозорини тартибга солиш бўйича меъёрий қоидалар тўпламини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилди.

3. Иқлим офатларига мослашиш бўйича минтақавий дастур: Иқлим офатларига нисбатан чидамлилик ва мослашувчанликни ошириш, шу жумладан чекка қишлоқ ҳудудларига инвестицияларни жалб қилиш ва маҳаллий об-ҳаво хизматларини яхшилаш бўйича минтақавий дастурни ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

4. Суғориш ускуналари бўйича Марказий Осиё хабини яратиш: Минтақадаги эскирган инфратузилмани модернизация қилишда ёрдам берадиган замонавий ирригация ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиё хабини яратиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашининг биринчи йиғилиши икки мамлакат ўртасида сув ресурсларини бошқариш ва иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Эълон қилинган ташаббуслар минтақада иқлим ўзгариши ва сув танқислиги билан боғлиқ долзарб муаммоларини ҳал қилиш, шунингдек, Марказий Осиёнинг келгусидаги ривожи учун барқарор пойдевор яратишда ёрдам беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг