Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 23/03/2017 Ўзбекистон ва Қозоғистон компаниялари 1 млрд. долларлик шартномаларни имзолашади
Ўзбекистон ва Қозоғистон компаниялари 1 млрд. долларлик шартномаларни имзолашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қозоғистон Республикасининг компаниялари Остона шаҳрида ўтаётган бизнес-форум доирасида умумий миқдори 1 млрд. долларлик 75 та шартномаларни имзолашади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Президенти Нурсултан Назарбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Остонада ўтган учрашув чоғида маълум қилди.

Қозоғистон раҳбарининг маълум қилишича, бугун Остона шаҳрида катта бизнес-форум ўтмоқда ҳамда унинг ишида икки мамлакатдан келган 500 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишмоқда.

“Менга маълум қилишларича, умумий миқдори 1 млрд. долларлик 75 та шартномаларни имзолашади. Бу бизнинг тарихимизда биринчи бор кузатилмоқда”, - деди Назарбаев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг