Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2019 Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг музокаралари ўтказилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг музокаралари ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 27-январидан 1-февралига қадар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди ҳамда 2019-йил учун дала демаркация ишлари ҳажми режалаштирилди.

Музокаралар икки давлат учун ҳам анъанавий бўлган дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида бўлиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида тегишли Баённома имзоланди дея хабар бермоқда ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг