Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2023 Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисидаЎзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 декабрь куни Қозоғистон Республикасига қилган давлат ташрифи чоғида имзоланганлиги қайд этилиб, Шартномани ратифиқация қилиш орқали унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини янада яхшилаш мумкинлиги таъкидланди.

Ушбу Шартнома билан Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда.

Ҳужжатга кўра, маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонлар мурожаатлари асосида топширилади.

Муҳокама давомида маҳкумлар жазони ўз юртида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиш имконини бериши оилавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатиб,  маҳкумларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишига ёрдам бериши қайд этилди.

Сенаторларнинг таъкидлашича, Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга хизмат қилади.

Муҳокама якунида сенаторлар мазкур Қонунни маъқуллади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг