Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари бадиий кўргазма билан танишдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрига ташрифнинг маданий дастури доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Абилхон Кастеев номидаги Миллий санъат музейига ташриф буюрди.
Халқ рассомлари – қозоқ тасвирий санъати асосчиси Абилхон Кастеев ва ўзбек рангтасвир устаси Ўрол Тансиқбоев асарлари томоша қилинди.
Кўргазма Ўзбекистон ва Қозоғистон бой бадиий меросининг ёрқин ифодаси, икки қардош халқ ўртасидаги мустаҳкам маданий алоқаларнинг рамзи бўлди.
Давлат раҳбарлари санъат соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан қўшма тадбирлар ўтказиш, маданий мулоқотни ривожлантиришга хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидладилар.