Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш ва янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш ва янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган автомобиль ҳамда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ҳамда мазкур йўл қуриб битказилгунга қадар, Қашғар – Иркештом – Ўш мультимодал йўлаги орқали юк ташувларини ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР