Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 21/04/2019 Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат вакиллари муҳим баённомани имзоладилар
O'zbekiston va Qirg'iziston hukumat vakillari muhim bayonnomani imzoladilar

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - 2019-йилнинг 20-апрел куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков бошчилигидаги Ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 2004-йил 24-июлдаги Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга кирувчи Ўзбекистон-Қирғизистон ўтиш пунктлари ҳамда ушбу битимга кирмайдиган кесиб ўтиш жойлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунларига кўра баённома имзоланди. Мазкур ҳужжатда 2019-йил учун мўлжалланган Режа-графикка мувофиқ яқин орада Қирғизистон ҳудудида давлатлараро чегара делимитация ва демаркацияси бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини ўтказиш ҳамда Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги амалдаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома лойиҳасини келишиш бўйича ишларни давом эттириш белгиланди.

Учрашувда икки мамлакатнинг ўзаро чегарадош ҳудудлари Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Қирғизистоннинг Баткен, Жалолобод, Ўш вилоятлари раҳбарлари иштирок этди.

Манба: ТИВ расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг