Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини делимитация масалаларини кўриб чиқишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 12 декабрь куни мамлакатимизга Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеэнбековнинг расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг тўрт кунлик учрашуви якунланди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув доирасида 2017 йилнинг 5 сентябридаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага кирмаган Ўзбекистон-Қирғизистон чегара участкаларини тавсифлаш бўйича ишлар давом этди.