Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 01/11/2016 Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 49 та баҳсли участкаларни текширишди
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 49 та баҳсли участкаларни текширишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегаралари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари 2016-йилнинг 22-31-октябрь кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида учрашув ўтказишди.

ЎзР ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларидаги 49 та баҳсли участкаларни текширишди ва келишувга эришишди.

Музокаралар натижасида Протокол имзоланди. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг