Валюта курслари 13/11/2024
$1 – 12793.38
UZS – -0.08%
€1 – 13595.52
UZS – -0.6%
₽1 – 130.73
UZS – 0.07%
Қидириш
Иқтисод 16/10/2024 Ўзбекистон ва Қатар ишбилармон доира вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қатар ишбилармон доира вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон ва Қатар ишбилармон доира вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда Қатарнинг «Premium Constraction» корхонаси вакили Насри Ал Саади ўз кириш нутқлари билан иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қошидаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноати»,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмалари вакиллари томонидан мамлакатмизнинг инвестицион салоҳияти ҳамда тадбиркорликнинг кенг истиқболлари намойиш этилган тақдимот билан қатнашдилар.
Музокаралар якунлари бўйича Қатар давлати ишбилармонлари томонидан қизиқиш билдирилган саволларга жавоблар олиниб, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган таклифлар кўриб чиқилиб, муҳокамалар олиб борилди.

Қатар делегацияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Наманган вилоятига ташрифи режалаштирилган.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг