Ўзбекистон ва Португалия ТИВ раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Баҳтиёр Саидов Португалиянинг давлат вазири ва ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел билан телефон орқали музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Айниқса, минтақавий ва глобал муаммоларга биргаликда ёндашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорликни тасдиқлади ҳамда икки давлат ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш учун доимий мулоқот ва амалий ҳамкорлик муҳим эканини таъкидлашди.