Валюта курслари 30/06/2025
$1 – 12654.13
UZS – 0.54%
€1 – 14817.99
UZS – 0.4%
₽1 – 161.18
UZS – 0.47%
Қидириш
Иқтисод 30/06/2025 Ўзбекистон ва ОИИБ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида маҳаллий йўлларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича 71,1 миллион долларлик кредит келишувини имзолади

Ўзбекистон ва ОИИБ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида маҳаллий йўлларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича 71,1 миллион долларлик кредит келишувини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг (ОИИБ) 10 йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятларида маҳаллий йўллар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 71,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит бўйича музокараларни якунлади.

Мазкур кредит АИИБ Президенти томонидан тасдиқланиши режалаштирилаётган жами 173,4 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги икки босқичли молиялаштириш дастурининг биринчи қисми бўлиши кутилмоқда. Ушбу Лойиҳа орқали Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларида иқлимга чидамли ва инклюзив йўл-транспорт тармоғи ривожлантирилади, аҳоли учун бозорлар ва ижтимоий хизматларга етиб бориш имкониятлари кенгайтирилади.

Молиялаштириш босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқич Хоразм вилоятидаги энг устувор қишлоқ йўлларини реконструкция қилишни назарда тутади, иккинчи босқич Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлоқ йўлларини таъмирлаш ва модернизациялаштиришга қаратилади.

Ушбу босқичли ёндашув Ўзбекистон ҳукумати учун буджет маблағларини босқичма-босқич ўзлаштириш, миллий инфратузилма ривожлантириш бўйича устуворликларни мослаштириш ва лойиҳани самарали амалга ошириш имконини яратади. Шу билан бирга, ОИИБ ҳар бир босқичда лойиҳани мониторинг қилиш, институт салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда илгари олинган тажрибалардан фойдаланиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

Лойиҳа бўйича ОИИБ Президенти томонидан кредит ажратилиши 2025 йилнинг учинчи чорагида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) — бу 2016 йилда фаолият бошлаган ва бугунги кунда 110 та аъзо мамлакатга эга бўлган халқаро молия институтидир. Банк 100 миллиард АҚШ доллари устав капиталига эга бўлиб, йирик халқаро рейтинг агентликлари томонидан ААА даражасида баҳоланган. ОИИБ барқарор ривожланиш, минтақавий ҳамкорлик ва инфратузилма соҳасидаги инвестицияларни қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг