Валюта курслари 02/09/2025
$1 – 12460.70
UZS – -0.17%
€1 – 14545.38
UZS – 0.03%
₽1 – 155.06
UZS – -0.11%
Қидириш
Ўзбекистон ва Молдова автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш тўғрисида битим имзоладилар

Ўзбекистон ва Молдова автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш тўғрисида битим имзоладилар

Ўзбекистон ва Молдова автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш тўғрисида битим имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кишинёв шаҳрида автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Молдова қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегацияси Молдова транспорт ва йўл инфратузилма вазирлиги вакиллари билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасини ривожлантириш, ушбу жараёнда миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масаласини муҳокама этишди.

Учрашувда автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари масалалари бўйича амалдаги келишувларга ўзгартириш киритиш бўйича баённома имзоланди. Унга кўра 2026 йил бошидан Молдова билан икки томонлама/транзит юк ташувларида рухсатномасиз тизимга ўтиш кўзда тутилган.

Мазкур келишув автомобиль транспортида Европа йўналишида юк ташувларини ривожлантиришда миллий ташувчиларга қўшимча қулайлик яратиб, ташқи иқтисодий алоқалар ривожи ва экспорт занжири барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг