Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Иқтисод 06/02/2025 Ўзбекистон ва Миср фармацевтика соҳасида кучларни бирлаштирмоқда

Ўзбекистон ва Миср фармацевтика соҳасида кучларни бирлаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Тошкент вилоятидаги "Magnit Grand Farma" дори-дармон компанияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг Мисрга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон делегацияси Мисрдаги йирик "Minafarm" биофармацевтика соҳасидаги компаниясининг юқори сифатли, арзон ва талабгир дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, унинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини ўрганди.

Компания раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзаро келишувга кўра, мазкур ҳамкорликнинг биринчи босқичида Миср компанияси мутахассисларининг Ўзбекистон фармацевтика бозорини ўрганиш, таҳлил қилиш ва тегишли лойиҳани тайёрлаш мақсадида жорий февраль ойида мамлакатимизга сафари уюштирилади. Шунингдек, сафар давомида Тошкент вилояти "Паркент" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун маҳаллий ишчиларни ёллаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш ишлари ташкил қилинади.

Кейинги босқичда эса Миср компанияси томонидан соҳага оид илғор технологияларни тақдим этиш, дистрибьюторлик маркази очиш, ишлаб чиқарилган дори воситаларини мамлакатимизда рўйхатдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилиш билан боғлиқ вазифалар режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг