Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Ўзбекистон 18/10/2016 Ўзбекистон ва Кот- д’Ивуар ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва Кот- д’Ивуар ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Кот- д’Ивуар Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдалла Алберт Мабри билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида ТИВ раҳбарлари БМТ, ИҲТ доирасидаги Ўзбекистон-Кот- д’Ивуар ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг