Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 18/10/2016 Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Насер Жуда билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матюуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги, жумладан ИҲТ ва БМТ доирасидаги Ўзбекистон-Иордания муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаат касб этадиган бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг аниқ натижаларига эришишга икки томон ҳам тайёр эканлиги таъкидланди.

Учрашувда Иордания Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг