Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 17/07/2025 Ўзбекистон ва Ҳиндистон кўмир саноати соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон кўмир саноати соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Ҳиндистон кўмир саноати соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди2025 йил 16 июль куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Р. Юсупов ва вазирлик мутасаддилари Ҳиндистон Кўмир вазирлиги вакили Рупиндер Брар раҳбарлигидаги делегация билан учрашдилар.

Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда соҳага қаратилаётган эътибор, инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар, шаффоф механизмлар асосида тадбиркорларга таклиф этилаётган ер қаъри участкалари ва бошқа масалалар ҳақида меҳмон томонга маълумот берилди.

Шунингдек, кўмир саноати лойиҳаларини амалга оширишда Ҳиндистон инвестицияларини жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг