Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистон ва Ўзбекистон авиатсия маъмурияти ҳаво қатнови тўғрисидаги шартнома шартларини қайта кўриб чиқди, деб хабар бермоқда Эcономиc Тимес.
Янги келишувларга кўра, мамлакатлар ўртасидаги рейслар сони ортади.
Ҳозирда авиаташувчиларга ҳафтасига 14 тагача рейсни амалга оширишга рухсат берилган, бироқ ўзгартиришлар кучга киргандан кейин бу кўрсаткич икки баробарга ошиб, 28 та рейсга етади.
Янги шартлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон шаҳарлари ўртасида ҳозирда Uzbekistan Airways ва IndiGo авиакомпанияси томонидан амалга оширилаётган мунтазам қатновлар частотасини ошириш имконини бериши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Нарендра Моди ҳукумати аввалроқ авиаташувчиларни ҳимоя қилишга интилиб, авиатсия келишувларини либераллаштиришга вазминлик билан ёндашган.
Бироқ, айни пайтда Ню-Деҳли халқаро транспорт алоқаларини ривожлантиришга ёрдам бериб, маршрутларни босқичма-босқич кенгайтирмоқда.