Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон ва Германия таълим соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Германия таълим соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Германия таълим соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 сентябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Германия Федератив Республикасининг Анхалт амалий фанлар университети президенти профессор Ёрг Багдан билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида университет филиалини очиш имкониятлари муҳокама қилиниб, унинг аҳамияти ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, талабаларни амалиёт билан таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Германия саноат корхоналарини ҳамкорликка жалб этиш зарурлиги қайд этилди. Немис делегацияси мазкур таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Томонлар Германияда форум ташкил этиш, қатор университетларга ташрифлар ва учрашувлар ўтказиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Форум доирасида Анхалт университети ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида англашув меморандуми имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Суҳбат якунида 2025 йил ноябрь ойида Германияда бўлиб ўтадиган форум доирасида ушбу масалаларни янада батафсил муҳокама қилиш ҳамда кейинги амалий қадамларни белгилашга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг