Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Ўзбекистон 17/07/2025 Ўзбекистон ва Германия Афғонистон кун тартибидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Германия Афғонистон кун тартибидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Ташқи ишлар федерал вазирлигининг Индо-Тинч океани сиёсати, Жанубий Осиё ва Афғонистон бўйича вакили Эрик Куртсвайл билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашдилар. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масаласида мунтазам мулоқотни давом эттириш икки томон учун ҳам долзарб экани алоҳида таъкидланди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва Тошкент ҳамда Берлин ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг