Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи қарашлари Руминияда тўқнаш келди
O'zbekiston va Yevropa Ittifoqi qarashlari Ruminiyada to'qnash keldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - 2019-йилнинг 15-16-апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Руминияда бўлди. Руминия жорий йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқига раислик қилмоқда.

Руминиянинг Европа Иттифоқига раислиги доирасида ўтказилган “Барқарор ривожланиш учун муштараклик” мавзусидаги Марказий Осиё учун юқори даражадаги конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон делегацияси раҳбари ҳозирги пайтда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун янгиланган стратегияси устида фаол иш олиб борилаётганлигини қайд этди ҳамда ушбу стратегия икки минтақа ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг самарали ва ишончли механизмларини яратиш, алоқаларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, инвестиция оқимини ошириш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва товарлар, хизматлар ва инсонлар ҳаракатланишига қарши тўсиқларини бартараф этишга хизмат қилишига ишонч билдирди. Шу ўринда Европа Иттифоқининг минтақавий соҳалардаги дастурлари ва лойиҳалари Марказий Осиё давлатлари иштирокида ишлаб чиқилиши ўзаро манфаатларни инобатга олиш имконини бериши қайд этилди.

Ўзбекистон ва ЙИ манфаатдор бўлган савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, мавжуд улкан фойдаланилмаган салоҳият Европа бизнесига 100 миллион аҳолига эга Марказий Осиё бозорига (Афғонистон билан ҳисоблаганда) кириш имконини беради. Шунингдек, ЙИ ва Марказий Осиёни боғловчи транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бухарест шаҳрида бўлиш доирасида Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Руминия Ташқи ишлар вазирлигининг давлат котиби Данут Некулаэску ва Кичик ва ўрта тадбиркорлик, савдо ва ишбилармонлик муҳити вазирлигининг Давлат котиби Габриэла Восиля ва Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, Полша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Марчин Пшидач, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва БМТ Бош котибининг ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Олга Алгаерова билан ҳам музокаралар ўтказилди. Учрашувларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Манба: ТИВ расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг