Валюта курслари 01/07/2025
$1 – 12694.97
UZS – 0.32%
€1 – 14878.50
UZS – 0.41%
₽1 – 161.60
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 01/07/2025 Ўзбекистон ва Envision Groupп энергия сақлаш соҳасида қўшма корхона яратиш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Envision Groupп энергия сақлаш соҳасида қўшма корхона яратиш масаласини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 30 июнь куни «Ўзелтехсаноат» уюшмасида Хитойнинг муқобил энергетика йўналишида етакчи компанияларидан бири — “Envision Group” вакиллари билан навбатдаги мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Жамалов, "Envision Group" компаниясининг Марказий Осиё бўйича менежери Евгений Типаков, ушбу компаниянинг Ўзбекистондаги маҳаллий ҳамкори — “Solar Nature” корхонаси раҳбари Фаррух Асралходжаев ҳамда бошқалар иштирок этди.

Суҳбат давомида меҳмонлар Ўзбекистондаги мавжуд вазият, ички бозор салоҳияти ва литий-ион батареяларни маҳаллийлаштириш борасида ҳукумат томонидан яратилган шароитлар билан таништирилди.

Томонлар энергия сақлаш тизимлари (BESS) бўйича ҳамкорлик истиқболларини яна бир бор муҳокама қилиб, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси томонидан зарур техник ва иқтисодий маълумотларни тақдим этишга, шунингдек, келгусида қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур учрашув Ўзбекистонда яшил энергетика, технологик янгиланиш ва саноатни маҳаллийлаштириш йўлида яна бир муҳим стратегик қадам сифатида эътироф этилмоқда.

“Envision Group” — халқаро даражадаги ақлли энергия технологиялари ва барқарор энергетика ечимларига ихтисослашган етакчи компаниялардан биридир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг