Ўзбекистон ва CLAAS замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини маҳаллийлаштириш ва етказиб беришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 5 февраль куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов Германиянинг CLAAS компаниясининг Шарқий Европа минтақаси бўйича вице-президенти Михаэл Баер билан учрашди.
Томонлар аграр соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
1913 йилда ташкил этилган CLAAS бугунги кунда ғалла ўриш комбайнлари, тракторлар, преслаш машиналари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқариш заводлари Германия, Франция, Россия ва АҚШда жойлашган. Корхона маҳсулотлари 140 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади.
Йиғилишда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш ва маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.