Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 07/10/2016 Ўзбекистон ва Чили ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Меморандум имзоланди
Ўзбекистон ва Чили ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Меморандум имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чилининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Хуан Эдуардо Эгигуренани қабул қилди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Чили Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Меморандум имзоланди. Имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирадаган мазкур ҳужжатда ўзаро манфаат касб этадиган икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Мулоқот давомида турли соҳаларда, жумладан БМТ ва бошқа кўп томонлама ташкилотлар доирасида Ўзбекистон-Чили муносабатларини янада ривожлантириш учун ўзаро қизиқиш ҳамда етарли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг