Валюта курслари 27/08/2025
$1 – 12354.65
UZS – 0.4%
€1 – 14384.52
UZS – -0.03%
₽1 – 153.93
UZS – 0.9%
Қидириш
Иқтисод 27/08/2025 Ўзбекистон ва CalCity Industrial Park ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва CalCity Industrial Park  ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев ва CalCity Industrial Park компанияси директори С. Кюркчу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида компания мамлакатимизда толали экинларни етиштириш ва қайта ишлаш, целлюлоза, оловбардош блоклар ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид лойиҳаларини тақдим этди. Шунингдек, пахта ва дон сомонини қайта ишлаш орқали целлюлоза олиш лойиҳаси алоҳида қизиқиш уйғотди.

Томонлар мазкур ташаббусларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини юқори баҳолаб, лойиҳаларни жадаллаштирилган тарзда амалга ошириш учун асос бўладиган Ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Шунингдек, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги истиқболли йўналишларни ўрганиш юзасидан келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг