Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/08/2017 Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлик меморандумини имзоладилар
Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлик меморандумини имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 1 август куни Ўзбекистондаги АҚШ элчиси Памела Спратлен ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи муовини Бахтиёр Раимов Ўзбекистонда ядро ва радиоактив моддалар ноқонуний савдосининг олдини олиш бўйича икки-томонлама ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашди.

Томонлар АҚШ Энергетика департаменти/Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти ва Давлат божхона қўмитаси ўртасида узоқ муддатли вазифаларни ижро этиш ва мамлакатда радиоактив моддаларни аниқлаш тизимини таъминлашга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Бундай ҳамкорлик давлат хавфсизлигини таъминлашда мамлакат бўйлаб радиоактив моддалардан холи бўлиш ва келгуси ҳамкорлик асосларини яратишда божхона қўмитаси имкониятларини янада кенгайтиради.

АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасини қутлаб, меморандум техник ёрдам кўрсатибгина қолмай, АҚШ Энергетика департаменти/Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти томонидан Ўзбекистонга муайян ривожланишда кўмаклашишини ва энг илғор тажрибалар билан бўлишишини ҳам таъкидлади. Тадбир ва меморандум имзоланиши АҚШ ва Ўзбекистон хавфсизлик соҳасида олиб бораётган ўзаро ҳамкорликка бир мисол бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг