Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2017 Ўзбeкистон ва Афғонистон ташқи савдо айланмасини 1,5 млрд. АҚШ долларига етказишмоқчи
Ўзбeкистон ва Афғонистон ташқи савдо айланмасини 1,5 млрд. АҚШ долларига етказишмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 24 январь куни Қобул шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Президентнинг махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Шунингдек, 23-24 январь кунлари Қобул шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг саноат ассоциациялари ва хўжалик субектлари вакилларидан иборат аъзолари афғонистонлик ҳамкорлари билан алоҳида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказдилар.

Ташриф доирасида қисқа муддат ичида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини 1,5 млрд. АҚШ долларига етказиш имконини берадиган икки томонлама савдо-иқтисодий “Йўл харитаси”; қўшма темир йўл ва автомобил йўли лойиҳаларида Ўзбекистон томони иштирокини кўзда тутадиган Транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадлари тўғрисидаги Протокол; Хавфсизлик масалалари бўйича Қўшма коммиссия тузиш мақсадлари тўғрисидаги протокол; Ўзаро англашув тўғрисида вазирликлараро меморандум; Наркотик воситалар, психотерапик моддалар ва уларнинг прескурорларини ноқунуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида ички ишлар вазирликлари ўртасида Битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Афғонистон бизнес тузилмалари вакиллари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, “тез ёрдам” автомобиллари, буғдой, электрмаиший техникаси етказиб бериш бўйича умумий қиймати 49.3 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ўзаро манфаатли шартномалар имзоланди.

Шунингдек, “Ўзсаноатэкспорт” АЖ савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Савдо уйи биносида мамлакатимиз тадбиркорлари маҳсулотларининг доимий фаолият юритадиган “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг