Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 05/04/2019 Ўзбекистон – Туркманистон: 2018 – йилда ўзаро товар айланмаси $ 302 млн. дан ошди
O'zbekiston – Turkmaniston: 2018 – yilda o'zaro tovar aylanmasi $ 302 mln. dan oshdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йил 4-апрел куни МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этган ҳолда бу борадаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. 2018-йилда ўзаро товар айланмаси ҳажми 302 млн. АҚШ долларидан ошиб, аввалги йилнинг шу кўрсатгичига нисбатан деярли 70% кўпроқни ташкил этди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби борасида фикр алмашиш чоғида Туркманистоннинг 2019-йилда МДҲга раислиги доирасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг