Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 22/10/2017 Ўзбекистон Туркия фуқароларига кириш визасини олишни соддалаштирди
Ўзбекистон Туркия фуқароларига кириш визасини олишни соддалаштирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эндиликда Туркия фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун визани уч иш куни давомида олишлари мумкин.

2017 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Туркия Республикаси фуқаролари учун визага оид жараёнларни соддалаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қайд этишича, мазкур қарор визаларни расмийлаштириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилиб, юртимизга сайёҳлик ва ишбилармонлик мақсадларида келаётган Туркия фуқаролари учун қулайликлар яратади.

Ҳужжатга кўра, ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистонга келаётган Туркия фуқароларига бериладиган, бир йилгача бўлган муддат учун кўп марталик визалар Ўзбекистоннинг хориждаги идораларида 3 иш кунида (ҳужжат топширилган кун эътиборга олинмасдан) расмийлаштирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг