Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 19/09/2024 Ўзбекистон туризм имкониятлари Франциянинг «IFTM-Top Resa» кўргазмасида тақдим этилмоқда

Ўзбекистон туризм имкониятлари Франциянинг «IFTM-Top Resa» кўргазмасида тақдим этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Париж шаҳрида 17 сентябрь куни ўз ишини бошлаган «IFTM-Top Resa» халқаро туристик кўргазмада иштирок этмоқда.

Делегация таркибидан «Uzbekistan airways» АЖ ва ўнлаб йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ўрин олган. 

Кўргазма доирасида миллий маданий анъаналар услубида ташкил этилган Ўзбекистон павильонида мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижда кенг оммалаштириш ва иштирокчи давлатларидан туристлар оқимини янада кенгайтириш мақсадида миллий компанияларимиз томонидан янги йўналишлар ва турпакетлардан иборат маҳсулотлари кенг намойиш қилинди.

Делегация вакиллари иштирокида потенсиал ҳамкорлар билан 200 дан ортиқ G2В ва В2В учрашувлар ўтказилди ва аниқ узоқ муддатли келишувларга эришилди.
Тадбирда 50дан ортиқ хорижий давлатлар туризм вазирлари ва 170га яқин мамлакатдан мингдан ортиқ туристик компаниялар қатнашмоқда.
Кўргазма 19 сентябргача ўз ишини давом эттиради. 
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг