Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 10/01/2018 Ўзбекистон товарлар ва хизматлар нархларини барқарорлаштириш бўйича чоралар кўради
Ўзбекистон товарлар ва хизматлар нархларини барқарорлаштириш бўйича чоралар кўради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2018 йилда истеъмол товарлари ва хизматлар нархларини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради. Бу 2018 йилги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган.

Дастур лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати ички бозорда нархларнинг ўсишига йўл қўймаслик учун 100 млн. АҚШ доллари ва 385 млрд. сўм ажратишни режалаштирмоқда.

Нархлар ошишига йўл қўймаслик учун маблағлар турли лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Хусусан, Ўзбекистон асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа истеъмол товарларини ички бозорга узлуксиз етказиб беришни, шунингдек, сунъий етишмовчиликнинг олдини олишни режалаштирмоқда.

Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича монополияни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг