Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 11-17-апрел кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон - Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилди.
Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.
Манба: ТИВ расмий сайти.