Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 30/01/2017 Ўзбекистон ТИВ раҳбари Зигмар Габриэлни табриклади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Зигмар Габриэлни табриклади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Зигмар Габриэлни Германия Федератив Республикасининг Федерал ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Табрик мактубида анъанавий дўстона, серқирра ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада мустаҳкамлашиши ва ривожланишига ишонч билдирилди.

“Сизнинг Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазири сифатида улкан иш тажрибасига эгалигизни инобатга олган ҳолда биз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион-технологик ва молиявий-техник ҳамкорликни сифат жиҳатдан кенгайтириш ва оширишга умид қиламиз”, - дея таъкидланади мактубда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг