Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/12/2017 Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркманистонга ташриф буюради
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркманистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2017 йил 11 декабрь куни Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқаро муносабатларда бетарафлик сиёсати ва превентив дипломатия: Туркманистон тажрибаси ва унинг аҳамияти”, “БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази: Марказий Осиё билан минтақадаги тинчлик ва тараққиётга йўналтирилган ҳамкорликнинг 10 йиллиги” мавзуларидаги халқаро конференцияларда иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Шу куннинг ўзида Туркманистон пойтахтида Марказий Осиёнинг беш давлати ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг