Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/09/2017 Ўзбекистон ТИВ раҳбари ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

ШҲТнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Саммитидан кейинги биринчи мажлис Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи раислигида ўтказилди ва унда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Сушма Свараж (Ҳиндистон), Ҳаважа Моҳамад Асиф (Покистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Кайрат Абдрахманов (Қозоғистон), Сергей Лавров (Россия), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) ва Абдулазиз Камилов (Ўзбекистон) иштирок этди. Мажлис давомида ШҲТни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилишлари нуқтайи назаридан муҳокама қилинди ва халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар ШҲТнинг БМТ ва бошқа кўп томонлама ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар.

Мажлис якунларига кўра Кенгашнинг ахбороти ва ташкилотнинг жорий фаолиятига доир масалалар юзасидан қатор қарорлари қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг