Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/11/2017 Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ўзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Куртис бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг