Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/01/2019 Ўзбекистон тиббиёт индустриясига Малайзиянинг айни соҳа компаниялари кириб келиши кенгаймоқда
Ўзбекистон тиббиёт индустриясига Малайзиянинг айни соҳа компаниялари кириб келиши кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, ўтган 2018 йилнинг ноябр ойида пойтахтимизда дастлабки тиббий – косметологик хизмат кўрсатувчи «Monarch Holdings» ўзбек – малайзия инновацион маркази очилган эди.

Шу каби самарали фаолият олиб борувчи хорижий айниқса, малайзия компанияларини қўллаб – қувватлашда эса мамлакатимизнинг Малайзиядаги ваколатхонаси мунуосиб хизмат қилмоқда. 

Бунинг яққол мисоли сифатида Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов бошчилигидаги делегациянинг Малайзияга ташрифи ва унинг доирасида эришилган икки томомлама келишувларни келтиришимиз мумкин. Ҳамкорлик натижасида қуйидаги истиқболли  инвестицион лойиҳаларни амалга оширилади.

- Урганч шаҳрида тиббий – косметологик хизмат кўрсатувчи «Monarch Holdings» ўзбек – малайзия инновацион марказини очиш

- «IdealHealthcare» компанияси билан экспортга мўлжалланган тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш

- «Alpha International Training & Consultancy» билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида тиббиёт ва косултатив хизматларни тақдим этувчи марказни ташкил этиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг