Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ-23 саралашида Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичини ишончли ғалаба билан бошлади.
Ўзбекистон жамоаси иштирок этаётган Е гуруҳи учрашувлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтмоқда.
Биринчи ўйинда юртдошларимиз Шри-Ланка ёшларини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳисобни 38-дақиқада Умарали Раҳмоналиев очди, ордан икки дақиқа ўтиб Рустам Турдимуродов ҳисобни оширди. 52-дақиқада Турдимуродов дубль расмийлаштириб, учинчи голни урди. 70-дақиқада эса Сардорбек Баҳрамов тўртинчи тўпни киритди.
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинлари 6 сентябрда Қирғизистонга, 9 сентябрда эса Фаластинга қарши бўлади.