Ушбу йўналиш бўйича кунига бир маротаба қатнов амалга оширилмоқда. Эрталабки соат 6:22 да Қўқон вокзалидан жўнаган поезд 9:12 да Андижон вокзалига этиб боради. Йўл давомида “Қақир”, “Фурқат”, “Меҳнатобод”, “Олтиариқ”, “Марғилон”, “Охунбобоев”, “Акбаробод”, “Қува”, “Қоратепа” ва “Асака” станцияларида тўхтаб ўтади. Электричка соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади. Умумий йўлга кетадиган вақт 2 соат 50 дақиқани ташкил этади, яъни енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа тезроқ манзилга этиб бормоқда. Поезд Андижондан соат 16:40 да ортга қайтиб, 19:24 да Қўқон вокзалига этиб боради.
Ушбу йўналишда ҳаракатланаётган электричка замонавий кўринишга эга. Поезд 6 та вагондан иборат бўлиб, бир йўналишда 350 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга. Вагонлар юмшоқ ўриндиқлар, замонавий телевизор ва ҳаво ҳароратини мўътадил сақловчи совутгичлар билан жиҳозланган. Бугунгача 12 минг нафарга якин йўловчи ушбу транспорт хизматидан фойдаланди. Ҳозирда йўловчи оқимининг кун сайин ортиб бораётгани инобатга олиниб, ана шундай замонавий электричкалар қатновини кунига икки маротаба ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ахборот хизмати.