Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Озарбайжон элчиси билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гусейн Гулиев билан учрашув ўтказди.
Жорий йилнинг июль ойи бошида Боку шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-озарбайжон саммити якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигига бағишланган қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.