Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Спорт 14/04/2019 Ўзбекистон спортчилари жаҳон кубогида 15 та медални қўлга киритди
O'zbekiston sportchilari jahon kubogida 15 ta medalni qo'lga kiritdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Таиланднинг Чанг Майи шаҳрида Жиу-Житсу бўйича талабалар ўртасида жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Olamsport.com сайти хабар тарқатди.

Халқаро жиу-житсу федерацияси (IJJF) ҳамда Халқаро университет спорт федерацияси (FISU) ташаббуси билан ташкил этилган спорт байрамида дунёнинг 20 га яқин давлатдан спортчи талабалари иштирок этди.

Ўзбекистон жиу-житсу федерацияси мазкур мусобақада илк бора қатнашган бўлишига қарамай энг яхши натижага эришди.

Ne Waza, Fighting, Duo system йўналишларида бўлиб ўтган баҳслар якунида Умид Набиев, Феруз Усмонов, Нозимжон Одилов, Камолиддин Анорқулов, Азизбек Тоҳиров, Умид Раҳимов терма жамоа ҳисобига 6 та олтин медални қўшиб қўйди. Шунингдек, яна 4 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлган спортчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўриндан жой олди. Мезбонлар 1-ўринни, қозоғистонлик жиу-житсучилар эса 3-ўринни қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг