Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/08/2018 Ўзбекистон соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этади
Ўзбекистон соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди.

Халқаро стандартларга мос соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишга, шу жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш Миллий палатанинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, Миллий палатанинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этиладиган бўлди.

Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларнинг Миллий палатада рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланди.

Миллий палатанинг вазифаларини амалга ошириш учун Инновацион соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Бундан ташқари Миллий палата 2022 йил 1 январга қадар муддатда барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг