Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Сенати Алишер Усмоновни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Сенатнинг тегишли қарорига асосан Алишер Усманов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Икрам Муслимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Нодира Хакимова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.