Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/01/2019 Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакатларнинг топ-5 га кирди
Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакатларнинг топ-5 га кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси келтирилган маълумотга кўра, Wegoplaces.me саёҳатлар учун онлайн-сервисида эълон қилинган Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботида ёлғиз сайёҳлар учун 2019 йилдаги энг хавфсиз шаҳарлар санаб ўтилган. Бунда Gallup Law and Order Report 2018 ва Global Peace Index 2018 маълумотлар манбаи сифатида хизмат қилган.

142 мамлакат фуқаролари ўртасида бир нечта мезон бўйича сўров ўтказилган, шаҳарда тунги пайтда ёлғиз сайр қилаётганда ўзларини қанчалик хавфсиз ҳис қилишлари, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига қанчалик ишонишлари, уларга ўғрилар ҳужум қилган-қилмаганлиги ҳақида уларни саволга тутганлар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти америкалик сайёҳлар учун янгиланган туристик тавсияларни эълон қилган. Тайёрланган материалда мамлакатлар тўрт даражали хавфсизлик схемаси бўйича ажратилган: биринчи гуруҳга — сафар қилиш хавфсиз деб баҳоланган мамлакатлар, тўртинчисига эса бориш қатъиян тавсия этилмайдиган мамлакатлар киради. Ўзбекистон биринчи гуруҳдаги энг хавфсиз, америкалик фуқаро ўзини хотиржам ҳис қилиши мумкин бўлган мамлакатлар орасидан жой олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг